<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><author>Равшан Хизиров</author>
<lyrics>[V1]
 Ранжиманг бир сўзни
 Очиқ айтаман
 Вақт яқин сир сақлаб
 Энди нетаман
 Отамни олдига
 Бир кун қайтаман
 Биродар Масиҳда
 Марҳаматлисиз!

[V2]
 Ранжиманг бир сўзни
 Айтаман такрор,
 Айтаман эшитинг:
 &quot;Сизда Масиҳ бор.
 Умид бор, ишонч бор
 Севгингиз бисёр&quot;
 Биродар Масиҳда
 Марҳаматлисиз!

[V3]
 Ранжиманг, бир сўзни
 Айтмасам бўлмас,
 Масиҳда бўлганлар
 Абадий ўлмас.
 Нолиманг, шукур денг
 Йўқса қалб тўлмас
 Биродар Масиҳда
 Марҳаматлисиз!

[V4]
 Ранжиманг бир сўзни
 Уқиб олинг сиз
 Масиҳда бир умр
 Кечирилгансиз.
 Гуноҳкорлар ичра
 Ўчирилгансиз
 Биродар Масиҳда
 Марҳаматлисиз!

[V5]
 Ранжиманг бир сўзни
 Айтиб толмайман,
 Каломдан бир умр
 Асло қолмайман.
 Имонсиз айтганин
 Асло олмайман
 Биродар Масиҳда
 Марҳаматлисиз!

[V6]
 Ранжиманг бир сўзни
 Айтсам ногахон,
 Гуноҳни ваз қилса
 Борманг хеч қачон.
 Худо марҳаматин
 Тингланг хар қачон
 Биродар Масиҳда
 Марҳаматлисиз!

[V7]
 Солиҳлик муборак
 Азиз қондошим,
 Худога азизу,
 Менга жондошим.
 Улар ким бўлмасин
 Хоҳ ёстиқдошим
 Биродар Масиҳда
 Марҳаматлисиз!</lyrics>
<title>Марҳаматлиси</title>
</song>